"Озодлик" радиоси томонидан тарқатилган аудиоёзувларга пойтахт ҳокимияти жавоб қайтарди (+ВИДЕО)

"Озодлик" радиоси томонидан тарқатилган аудиоёзувларга пойтахт ҳокимияти жавоб қайтарди (+ВИДЕО)
Бугун ОАВда Тошкнт шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг баланд оҳангда аҳоли билан гаплашаётган аудиоёзувлар тарқалган эди. Аудиёзув "Озодлик" радиоси томонидан тарқатилган. Ана шу ҳолатга пойтахт ҳокимияти жавоб қайтарди. Қуйида уни тўлиқ ҳавола этамиз.

Аниқ факт ва далилларга таянмаган, маълумотни контекстдан юлган ҳолда тўлиқ бермайдиган, ёлғон ахборот тарқатувчи ОАВ аҳолининг бирор муаммосини қанчалик ҳал қила олади?

Баъзи хорижий ОАВларининг асл мақсади хақида ўйланиб кўрайлик: мақсад - дунёда Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва уларнинг самараларини кўрсатишми ёки мамлакатимизнинг имиджи, нуфузини тушуришми?

Наҳот жамоатчилик хорижнинг ОАВлари давлатимиз сиёсати, ҳукуматимиз ва ҳокимликлар томонидан олиб борилаётган ишларни нохолис ёритаётганини ҳамон сезмаган?

Аҳолининг муаммо ва мурожаатларини ўрганиш, ҳал қилиш мақсадида мамлакатимиз миқиёсида Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари ташкил этилган, Бош вазир, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Шунингдек, заруратга кўра, шаҳар ҳокими аҳоли билан режадан ташқари ҳам учрашувлар ўтказади.

Шундай учрашувлардан бири Миробод тумани Нукус кўчаси 88-уй ва Миробод 1-проезд 5-уйлари аҳолиси вакиллари билан бўлиб ўтган. Бу учрашув қандай бошланган, унда нималар ҳақида сўз юритилган ва мулоқотнинг қайси қисмини Озодлик эълон қилган, дейилади муносабатда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Baxtiyor 26 август 2019 21:56
    Boshqa hokimlar bilan ishim yoq men Toshkentda yashayman T.SH.H. Johongir aka u katta biznesmen katta yutuqlarga erishgan inson uni har bir harakati nazorat ostida o'zinnig aqilli ishbilarmon maslahatchilari bor har bir ishini o'ylab Prizident ishonchini oqlashga o'z shahriga taraqqiyotiga xizmat qilishga astoydil harakat qilayotgan inson u o'sha audio yozuvda nimadir qayta qayta tushuntira olmagan shundan jazavaga tushgan uning ayb va xato qilishini xalqqa yoritgandan ko'ra toshkentda olib borayatgan yaxshi ishlarini yoritish kerak u har kuni 24soat buzilish masalalarini hal qilmaydi har holda
  2. Салих 25 август 2019 20:14
    Мен хаммани фикрини урганиб чикдим лейкин хеч ким асосий Узбекистонда пайдо булиб ёш нихолдек ривожланишни бошлаётган нарса хакида хеч нарса билдирмади. Бу Президентимиз Мирзиёев Шовкат Миромоновични олиб борган Ислохатларини хосили ОШКОРАЛИК. Халк куркмасдан уз фикрини билдириб куркмасдан ахамият беринг куркмасдан мутасади ташкилотни рахбари билан торитишвотди. Улар бир бирини тушунмагани хаммаси арзимаган нарса, вакти согати билан хаммаси уз урнига тушиб кетади. Лейкин бу 25 йиллик уйкудан кегин булаётган ходисалар. Офарин жаноби президент. сиз айтган эдиз "Мен буни ташаб куймиман, мен охиригачан олиб бораман" мен вадангизни устидан чикганизни тирик гувохима. Мен ишондим хеч кандай кийинчиликлар сизни енга ололмайди. Оллох сизга, куват сабир берсин, сизни хидоят килсин ва уз панохида асрасин. Омин Оллоху Акбар.
  3. Доно 25 август 2019 09:02
    Одами озига кере буса хамма нарсани йулини топади кулидан хамма нарса келади
  4. quan alvares 23 август 2019 15:48
    Хоким бунака гапрларни айтиши керак эмас деб уйлийман, сабаби шу мамоларни ечиш учун бу уринда утирибди, судга ва бошка жойларга езинг деб хакиси уйк деб уйлайман. Булмаса бизнесин ишлаб юрабериши керак эди, халкнинг мамосини уз урнида ешиб беришга харакат килиши керак деб уйлайман.
  5. Насиба 23 август 2019 05:38
    Муомалада гап куп. Битта инсон уз дарди билан келсаю бирон бир ширин суз яхши гап билан тушунтириш керак. Хоким дипломант булиши керак. У ахир хоким. Бутун бир шахар еки туман ахолисининг такдири унинг кулида. Хоким килиб уша худуд ахолисининг хурматига хар тамонлама сазовор булган ИНСОНни сайлаш лозим.
  6. Темур 22 август 2019 23:37
    Тогрисида Тошкент шахар хокимини килишга бошка иши йукми, бу одамларга бир тушинтирибди икки тушинтирибди, хамма нарсани чегараси бор, бу фукоролар узларича кахрамон, лекин аслида тадбиркорни кора олмайди, магазин узига мас ащейдаги залкка курганку, ущайдагиларга хищмат килишадику
  7. гулноза 22 август 2019 23:31
    шу инсонни решение чикариб беришини 5 ойдан бери кутаман ёки президентимга хат ёзсаммикан
  8. Ali 22 август 2019 22:22
    Bu endi hokimni oqlash bulyapdi,
    Bizda mumkin andijonda aldangan ayollar,
    Olmazorda haqoratlangan jurnalist
    Hammasi oddiy hokim qizishib ketdi
  9. Реалист 22 август 2019 20:34
    Агар ОАВ га яъни ТВ,радио,газеталарга чин маънода сўз эркинлиги берилганда,хеч ким Озодликка
    кирмасди,ўқимас эди.Лекин
    афсуски бизда ОАВ да цензура
    бор.Мирзиёевнинг ўзи янги президент бўлган вақтида
    «мен Ўзбекистондаги янгиликларни Озодликдан ўқиб биламан,мени алдашга харакат
    қилманглар» деган.Башаранг
    қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама деган мақол бор,хокимбой.
  10. Кахрамон Абдуллаев 22 август 2019 20:04
    Одамларга судя ёки тадбиркор хурматсизлик килган булса Ортикхужаев причем. Уларни судга бер.
  11. Хайрулла 22 август 2019 19:05
    Хаммаси Озодлик хам блокерлан сот сетлар хам но инсоф тугриси ...мисол уйлаб курин уша сухбатни уша жойини гина холос олиб эшитирилган. Аввал у ерда нима булган хокимга кандай суз айтган нима учун хоким бундай жахо отига минди тугриси мен хокимят одами эмасман ну Ортикхожаев хак деб аник уйлиман....
    Хамма узига керак жойини эшитсаааа
  12. RASULOV LAZIZ 22 август 2019 18:55
    до конца куйинг
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » "Озодлик" радиоси томонидан тарқатилган аудиоёзувларга пойтахт ҳокимияти жавоб қайтарди (+ВИДЕО)