Эркинжон Турдимов: Минг афсуски ҳали ҳам ота-оналардан мактаб учун пул йиғишлар бор

Эркинжон Турдимов: Минг афсуски ҳали ҳам ота-оналардан мактаб учун пул йиғишлар бор
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов жорий йилнинг 22 август куни вилоят Халқ таълими ходимларининг анъанавий август анжумани ялпи йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда вилоят ҳокими ҳозирда мактабларда ёлғончилик ва кўзбўямачилик жуда авж олганини, мактаб директорлари давлат ташкилотларидан мактаб учун ажратилган бюджет пулларини талаб қила олмаслигини айтиб ўтди.

Йиғилиш давомида Эркинжон Турдимов вилоят макатабларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қониқарли эмаслигини, бунинг учун маъсул бўлган мутасаддиларнинг парвойи фалак эканлигини айтди, дея маълум қилди "Тўғри.уз".

"Молия бўлимларидан жуда қаттиқ талаб қилиш керак, улар мактабни қишга тайёрлаб бериши лозим. Минг афсуски ҳали ҳам ота-оналардан мактаб учун пул йиғишлар бор. Ўқитувчиларни кўчага олиб чиқиб ишлатиш бор. Бу билан ҳокимга яхши кўринмайсилар" дейди Турдимов анжуманда.

Самарқанд вилояти ҳокими анжуман давомида мактаблардаги компьютерларнинг ўқувчилар томонидан ишлатилмаётгани айтиб, компьютерлар ишлатилиши, бузилиши лозимлигини айтади.

"Мактаблардаги компьютерлар бузилиши керак, чиройли хоналарда текширув келганда ишлатилмасдан. Болалар фойдаланиши керак, лозим!",дейди Турдимов.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мухаммадбобир 4 январ 2020 17:56
    Эркин ака, Иллат ота-оналардан пул еғишда эмас, иллат, Мактаб директорларидан пул йиғишда. Самарқанддаги ХТБларинини нафсини жиловланг бўлди проблема ўз ўзидан йўқолади.
  2. ali 23 август 2019 11:14
    eng yaxshi ishlaydigan Hokim faqat Erkinjon Turdimov bo'lsa kerak! Surxondaryoda ham shu hokim umuman raqam ortidan quvib yurmas edi shu bilan birga Erkinjon Turdimov hisobot uchun ishlamaydigan yagona hokim!
    Umod qilamanki doim shu tarzda ish olib boradi!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Эркинжон Турдимов: Минг афсуски ҳали ҳам ота-оналардан мактаб учун пул йиғишлар бор