Ўзбекистонликлар суратга олган "Scorpion" фильмига қанча пул сарфланган?

Ўзбекистонликлар суратга олган "Scorpion" фильмига қанча пул сарфланган?
Режиссёр 2018 йилда бюджети шов-шувларга сабаб бўлган “Scorpion” фильмига кетган харажатларни ошкор қилди, дея хабар қилди "Халқ сўзи".

“1 млн доллар деб камайтириб юбордингиз. 5 млн доллар, 44 млрд сўм сарфланган, бу Ёшлар Иттифоқининг лойиҳаси, пуллар қаёққа кетди, дейишганди. Мен ҳатто сизга ҳисоботларни кўрсатишим мумкин. Айнан Ёшлар Иттифоқидан 900 млн. сўм олинган. Лойиҳанинг Давлат бюджетига умуман алоқаси йўқ.

“Ўзбеккино” Миллий Агентлигидан бир сўм ҳам олинмаган. Лойиҳага катта масштаб берилиши Мудофаа вазирлиги билан қўшма келишув имзоланганидан сўнг бошланди. Вазирлик вертолёт бўладими, отишма саҳналарида фойдаланиладиган ўқлар бўладими, барчасини беғараз тақдим этди.

Лойиҳада Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ва МТРКнинг катта ҳиссаси бор. Қўшма қарорга кўра, Миллий телерадиокомпания реклама масаласида катта ёрдам берган. Бу ўзига хос продюсерлик усули бўлган. Буларнинг барчаси умумий тил топишга боғлиқ.

Тўғри, масалан, умумий харажатларни долларда ҳисобласак, 1 млн доллардан ошиши мумкин, бироқ уни 5 млн. долларлик фильм даражасига кўтаришгани ажойиб. Фильм ортида турган продюсеримизга раҳмат дейман”.

Мухлиса Азизова “Scorpion” фильми бюджети 11 млн долларни ташкил этишини тахмин қилишганини қўшимча қилган:

“Россия киносаноатида Жаник Файзиев деган машҳур продюсер бор. Prologue-2018 очилиш маросимида “Scorpion”нинг ҳам премьераси бўлган. Жаник Файзиев Россия ҳисоби билан олганда ушбу фильм бюджети 11 млн долларни ташкил этишини тахмин қилганди. Профессионал продюсерга ҳақиқий бюджетни айтганимда шок ҳолатига тушди. Сўмда ҳисоблайдиган бўлсак, фильм бюджети 4,5 млрд сўмга ҳам етмаган”.

Маълумот учун, Мухлиса Азизова 1987 йил 20 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. У “Геолог – ўлимдан кучли” фильми ғояси муаллифи, “Дунё қирғоғи”, “У” ва “Scorpion” фильмлари режиссёри.

Ўхшаш янгиликлар

  1. хусанбой 27 август 2019 01:06
    бу онги пас инсонди иши. 1 дан бизга киноди умуман кераги йук 2 дан акли булган уйларди 6 ойдан кегин итам курмедигон кинодан кура битта бохча курсам камида 20 йил халкка хизмат килади деб уйларди. 3 дан келинлар кузгалонида бир жумла шуларга етилгаг хураскант четелдики деса ётволиб ялашади деб
  2. akbarali 25 август 2019 18:09
    bir tiyinga qimmat kino olingan mazmuni yo‘q syujetlariyam tufta
  3. 12345 24 август 2019 08:10
    Bu sarflangan pulga 2 ta manoliroq kino olsa bulardi
  4. Ff 23 август 2019 22:53
    Эссиз шунча пул хавога учибди
  5. Мдааа 23 август 2019 13:02
    ё заринг бўсин ё зўринг ...................иккаласидан бор де, бўмаса Каннда мукофот оганлага ўхшаб сервис оламидила ёки Геологдан кейин ёқолиб қолишамиди
  6. Ikrom 23 август 2019 12:48
    Yer yorilsada tortib ketsa sa'viyasiz diplomu amaldorlarni
  7. Хайрулла 23 август 2019 10:41
    Эссиз пул тарихий кино олилар деса молия пул дейишади мана бундай бемани сифатсиз киноларга пул сарифлашади....
    Бу кинога шунча молия кетгани уша вактлар кулока чалинганди нима учундир Ешлар Итифоки бундан бош тортган ва гап сузлар ишончсиз манба деган мана вакт утиб расмий хаб берилди.

    Бу пулларни деярли 50%дан ортиги чет элдан кулган актёрларга берилган ана шарманда
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонликлар суратга олган "Scorpion" фильмига қанча пул сарфланган?