Пойтахтда ўз вазифасини бажараётган 2 сонли автобус ҳайдовчиси хушини йўқотган йўловчи - Анастасияни шифохонага олиб борди.
Воқеа 23 август куни содир бўлган. Ҳайдовчи йўловчини фавқулодда олиб кетган. Шифокорлар унга тезкор ёрдам беришган.
Маълум бўлишича, ўша куни Анастасия дори истеъмол қилган ва шунинг натижасида хушини йўқотган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳайдовчининг хатти-ҳаракатини олқишлашган.