«Антирадар» учун жарима қўлланиладими? Тошкент шаҳар ЙҲХБ матбуот котиби ушбу саволга жавоб берди

«Антирадар» учун жарима қўлланиладими? Тошкент шаҳар ЙҲХБ матбуот котиби ушбу саволга жавоб берди
«Антирадар» учун жарима қўлланиладими? Шундай савол билан «Mahalla» газетаси мухбири Тошкент шаҳар ЙҲХБ матбуот котиби Қаҳрамон Худойбергановга мурожаат қилди.

— Тўғри, дунёнинг кўплаб мамлакатларида радар-детекторлардан фойдаланиш қатъиян ман этилган, — дейди Қ.Худойбердиев. — Европанинг аксар ҳудудида ҳайдовчи машинада бундай мосламани сақлагани учун жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин. Аммо Ҳамдўстлик давлатлари, жумладан, мамлакатимизда қабул қилинган қоидаларга кўра бу мосламалардан фойдаланиш тақиқланмаган. Бу борада, асосан, радар-детекторларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигига баъзи ижобий таъсирлари инобатга олинган. Зеро, бизнинг асосий мақсадимиз қоидабузарликни аниқлашгина эмас, балки йўлларимизда бахтсиз ҳодисаларни имкон даражасида камайтириш ҳисобланади. Ходимларимиз томонидан тезликни аниқловчи радарлар, асосан, йўлнинг аҳоли пунктларидан ўтган қисмлари, хавфли бурилишлар ва бошқа шу каби ҳудудларга ўрнатилади. «Антирадар» тезликни белгиланганидан ошириб ҳаракатланаётган машина ҳайдовчисини олдинда хавфли ҳудуд борлигидан огоҳлантиради. Натижада кўплаб бахтсизлик­ларнинг олди олинади. Агар шунда ҳам ҳайдовчи тезликни пасайтирмаса, тегишли равишда жаримага тортилади. Шу ўринда бугунги кунда жарималар миқдори ошиб бораётганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Ҳайдовчилар тезликни ошириб, ўзлари ва атрофдагилар ҳаётини хавфга қўйгандан кўра, қоидага амал қилишгани маъқул.

Ўхшаш янгиликлар

  1. guest 28 август 2019 14:45
    Аксарият антирадар фойдаланувчилари радарга тушмаслик учун ишлатишади. Умуман кераги йўқ
  2. Жамолиддин 28 август 2019 11:55
    Савол нотугри куйилмаган лекин конун ижодкорларига янги гояга бермаганмикан
  3. Alisher 28 август 2019 10:01
    Аник жавоб берилган. "мамлакатимизда қабул қилинган қоидаларга кўра бу мосламалардан фойдаланиш тақиқланмаган."
  4. Фарход 28 август 2019 03:33
    Европаниг айнан кайси мамлакатила жинои жавобгарликка тортилади, аниклик киритиш керак эди, бу гапга ишниш кейин иккинчидан эса аник саволга аник жавоб берилмаган. Мумкинми еки мумкин эмасми?! Демак мумкин хам эмас ва жойи кеса мумкин, таажуб )
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Антирадар» учун жарима қўлланиладими? Тошкент шаҳар ЙҲХБ матбуот котиби ушбу саволга жавоб берди