Яккабоғда туман ҳокимининг ўринбосарига бензин сепиб, ёқиб юборган тадбикор ҳамон қамоқда экани маълум бўлди.
"Халқ сўзи"нинг хабар қилишича, яқинда ижтимоий тармоқларда тақарлган шов-шувли хабар - гўёки тадбиркорнинг бузилган биносини ҳокимият қайта таъмирлаб бергани ҳақидаги миш-мишлар шунчаки уйдирма бўлиб чиққан. Аслида ҳокимият уларнинг бузилган биносини таъмирламаган, балки олдин олиб кетилган жиҳозларни қайтариб жойига қўйишган холос. Қолганини тадбикорнинг ўғли ўз ҳисобидан, 20 млн сўмга қилдирган.
Ўша кунларда бизнинг мулкимизга катта зарар етди, албатта. Қайта тиклаб бўлмайдиган нарсаларни энди суд орқали ундиришимизга тўғри келади. Умуман, бизга ҳокимиятнинг муруввати керак эмас, ўзимизнинг кучимиз етади. Фақат ҳозир тергов ишлари давом этаётгани учун отамизни эҳтиёт чораси сифатида ҳибсхонада ушлаб туришибди. Падари бузрукворимиз уйга қайтса, шу ердан туриб ҳам тергов ишларида иштирок этса, адолатдан бўлар эди, дейди тадбиркор Баҳриддин Исамовнинг ўғли Шарофиддин.