Ўзбекистон Каратэ миллий федерациясининг 15 минг долларини талон-торож қилишда айбланган Нурхон Нафасов судда ютиб чиқди

Ўзбекистон Каратэ миллий федерациясининг 15 минг долларини талон-торож қилишда айбланган Нурхон Нафасов судда ютиб чиқди
Бу ҳақда "Хабар.уз" хабар қилди.

Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси раислигига сайланиб (2018 йил, май), тўрт ойдан сўнг можароли тарзда вазифасидан озод этилган Нурхон Нафасов судда ютиб чиқди.

Гап шундаки, Н.Нафасов вазифасидан четлатилиши ортидан «Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси(ЎКМФ)нинг тегишли йиғилиш қарори ва 27.09.2018 йилдаги 1-сонли буйруқни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида» фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига мурожаат қилганди.

Ниҳоят, суд мазкур фуқаролик иши бўйича ҳал қилув қарори чиқарди.

Унга кўра, Ўзбекистон Каратэ миллий федерациясининг 26.09.2018 йилдаги йиғилиш баённомаси ва қарори ҳақиқий эмас, Нурхон Нафасовни федерация раҳбарлигидан озод этиш ҳақидаги буйруқ эса ғайриқонуний деб топилди.

Суднинг мазкур ҳал қилув қарори ташкилотнинг қонуний раҳбари Н.Нафасов эканини англатади.

Н.Нафасов 1996-2006 йиллар мобайнида федерацияни муваффақиятли бошқариб, қатор ютуқларга эришган. Ўн икки йиллик танаффусдан сўнг ўтган йилнинг май ойида у яна Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси раҳбарлигига сайланган эди.

Спутникнинг маълум қилишича у 125,5 миллион сўм (15 минг доллар атрофида)ни талон-торож қилишда айбланган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистон Каратэ миллий федерациясининг 15 минг долларини талон-торож қилишда айбланган Нурхон Нафасов судда ютиб чиқди