Бугун ижтимоий тармоқларда Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев лавозимидан бўшагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур маълумотга аниқлик киритиш мақсадида «Xabar.uz» Иттифоқнинг масъул ходимларидан бири билан боғланди. Ходимнинг айтишича, раҳбар ўз ўрнида, аввалгидек иш жараёни билан машғул. «Тармоқда тарқалаётган хабарлар асоссиз», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Қуронбоев 2017 йил 30 июнь кунидан (ЁИ ташкил топганидан буён) бошлаб ташкилотга раҳбарлик қилиб келмоқда.