Фарғонада дўкони бузилаётган фуқарога ер берилмади. Масалани ким ҳал қилади?

Фарғонада дўкони бузилаётган фуқарога ер берилмади. Масалани ким ҳал қилади?
Фарғона вилояти 2-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули Бағдод туманида ўтказилди.

Қабул давомида 46 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди ва 41 та ёзма мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.

Мурожаатлар асосан ичимлик суви таъминоти, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди.

Хусусан, “Говхона” қишлоғининг Тадбиркор ва Қўшчинор кўчалари, “Қароқчитол” ва “Қоровултепа” қишлоқларида аҳолини тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи мавжудлиги, ичимлик суви тармоғи ва насослар таъмирга мухтожлиги маълум бўлиб, бу масалаларни кўтарган Т.Рахмонов, У.Исақов, Х.Саримсоқова, Х.Эрматовларнинг мурожаатларини ижобий хал этиш чоралари белгиланди.

Шунингдек, туман марказидаги кўп қаватли уйларда яшовчи ахолининг мурожаатига асосан канализация тармоқларини тозалаш ва маиший чиқиндиларни белгиланган вақтда ташиб кетишни йўлга қўйиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларининг масъулияти оширилди.

Сайёр қабул жараёнининг ўзида 5 нафар шахслар ишга жойлаштирилди, 2 нафарига ногиронлик аравачаси, 1 нафарига эшитиш ускунаси берилди, 2 нафари даволанишга ётқизилди, 2 нафарига сиҳатгоҳга бепул йўлланмалар берилди.

- Жорий йилда хорижий тил ва адабиёти йўналиши бўйича олий ўқув юртини тамомлаган бўлсамда, ҳозирга қадар ишга жойлаша олмадим. Сайёр қабул давомида мурожаатим ижобий ҳал этилиб, мактабга ишга жойландим, - дейди “Чуринди” қишлоғида М.Алижонова.

- Бузилишга тушган савдо дўконим ўрнига туман ҳокимлиги томонидан ер майдони ажратилмагани ҳақида мурожаат қилдим. Мурожаатим тегишли ташкилот вакиллари иштирокида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди,- деб мурожаат қилди Бағдод шаҳарчасида яшовчи Б.Мирзақулов.

Шу билан бирга, вилоят прокурори томонидан кам таъминланган оилаларнинг хонадонларига борилди.
Хусусан, фуқаро З.Усмонованинг хонадонига борилганда, оилада 4 нафар фуқаролар истиқомат қилиши, ўзи ва қизи М.Убайдуллаева ишсизлиги, икки нафар фарзанди мактаб ўқувчиси эканлиги, оила З.Усмонованинг ёлланма меҳнати орқали кун кечираётганлиги, яшаш уйи 1959 йилда қурилган бўлиб, таъмирга мухтожлиги маълум бўлди.

Ўрганиш давомида, икки хонадондан иборат яшаш уйи қуриш масаласини кўриб чиқиш ҳақида мутасаддиларга кўрсатмалар берилиб, З.Усмонова ва қизи М.Убайдуллаеваларни ишга жойлаштирилиши таъминланди.

Бундан ташқари, Ф.Исақованинг яшаш хонадони ўрганилганда, хонадонда 2 нафар фарзандлари билан бирга яшаб келаётганлиги, Ф.Исақова касаллиги, қизи Д.Исақова ишсизлиги, ўғли И.Рахимбердиев ногиронлиги маълум бўлди.

Ўрганиш давомида, Ф.Исақовани яшаш уйини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ўзини ва фарзандини даволаш чора-тадбирлари белгиланиб, қизи Д.Исақовага бепул тикув машинаси берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Фарғонада дўкони бузилаётган фуқарога ер берилмади. Масалани ким ҳал қилади?