Қаҳрамон Қуронбоев: Ўйланган ишларимизнинг баъзилари амалга ошди, бошқалари режаларда қолди

Қаҳрамон Қуронбоев: Ўйланган ишларимизнинг баъзилари амалга ошди, бошқалари режаларда қолди
Аввал хабар қилинганидек Қаҳрамон Қуранбаев Ёшлар иттифоқи раиси лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига эса Алишер Саъдуллаев раис вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Лавозимдан кетгандан сўнг Қуробоев ўзининг фейсбукдаги расмий саҳифасида ёшларга мурожаат қилди. Қуйида мурожаат матнини ҳавола этамиз.

Қадрли ёшлар!

Ёшлар иттифоқидаги фаолиятим даврида ёшлар билан ишлашдан, улар билан бирга бўлганимдан чин дилдан хурсандман. Ўйланган ишларимизнинг баъзилари амалга ошди, бошқалари режаларда қолди.

Шу ўтган вақт ичида юртимиз ёшларининг қизиқишлари, хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда уларга янада қулай шароитлар яратиш, келажакка бўлган ишончларини янада ошириш мақсадида аҳил жамоамиз билан меҳнат қилдик.

Сизларга бўлган меҳримни изҳор қилган ҳолда сиз ёшларга муваффақият тилаб қоламан.

Ишончим комилки, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи жамоаси ва юртимиз ёшлари Алишер Саъдуллаев бошчилигида янги марраларни забт этади, - деб ёзади Қаҳрамон Қуранбаев.

У Президентнинг 29 август куни имзолаган фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Dildora 9 сентябр 2019 02:12
    Salom aynan nima uchun hamma shaharda qishloqda yurish qiyinligi chang ko'chalari uchunmi qishloq yoshlari hamon ittifoqni kutmoqda
  2. Ali 1 сентябр 2019 09:35
    Tuy kortejidan boshqa nima ish qildi bu odam
  3. мухлиса 31 август 2019 09:42
    У хакида ахборот кимга керак?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Қаҳрамон Қуронбоев: Ўйланган ишларимизнинг баъзилари амалга ошди, бошқалари режаларда қолди