Яккабоғда ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркор озодликка чиқарилди

Яккабоғда ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркор озодликка чиқарилди
Яккабоғда ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркор озодликка чиқарилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича ҳоким ўринбосарни ёқиб юборган тадбиркор Баҳриддин Исомов ўша куни аффект ҳолатида, яъни кучли руҳий ҳаяжонда бўлган ва Яккабоғ тумани прокурори санкцияси билан айблов Жиноят кодексининг 97-моддаси (“Қасддан одам ўлдириш”)дан 98-модда (“Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш”)га қайта малакаланиб, айблов енгиллашгани муносабати билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси бекор қилинган.

Бундай ечимга келишга Қарши университети психология факультети олимларидан иборат экспертлар гуруҳининг хулосаси сабаб бўлган.

Тадбиркорнинг адвокатинингнинг маълум қилишича бундай хулосага такрорий комиссиия натижасига кўра келинган. Ундан олдинги текширувда экспертиза аъзолари хатто тадбиркор билан суҳбатлашмаган ҳам ва шунинг натижасида унга оғирроқ жазо тайинланадиган модда билан жиноий иш қўзғатилган.

ЖКнинг 98-моддасида кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдирганлик учун 2 йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган, дея маълум қилди "адвокатньюс.уз".

Ўхшаш янгиликлар

  1. Реалист 31 август 2019 18:33
    Вау,жуда яхши янгилик,хақиқат
    бор экан-ку.Анчадан бери яхши
    хабар эшитмаган эдим,қойил.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Яккабоғда ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркор озодликка чиқарилди