Журналист Хуршид Далиев Андижон раҳбарларини танқид остига олгач, исми-шарифини сир тутган кимса уни ўлдириш билан қўрқита бошлади.
Бу қўрқитишларни у ҳам телефон қўнғироғи, ҳам СМС хабар орқали амалга оширмоқда. Далиевнинг ўзи тан олиб айтишича, бу қўрқитишлар 13 августдан бери тўхтагани йўқ. Журналист республика бош прокуратурасига ҳимоя сўраб мурожаат этган.
Бош прокуратура ишни Наманган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширган. Аммо улар ҳануз ҳимоя қилишга шошилишмаяпти. Эътиборли жиҳати, у кимсанинг исми-шарифи сир тутилган бўлса-да, телефон рақами бор. Рақам орқали аллақачон уни топиб жазога тортиши мумкин.
Журналист эса ўзи ва оиласининг ҳаёти учун қаттиқ қайғураётганлигини маълум қилган.