ОТМга ўқишга кира олмаганларда супер-контрактни 4 йил давомида бўлиб тўлаш имконияти пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ манбаси хабар қилди.
Ҳозирги пайтда Олий таълим вазирлиги томонидан ҳужжат лойиҳаси тайёрланмоқда. У абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида қилинмоқда.
Ушбу хабарни Давлат тест марказида бошқарма бошлиғи Диёр Қўчқоров тасдиқлади. Унинг айтишича бу янгилик яқин орада жорий этилиши мумкин.