Ўзбекистонда ис газини аниқловчи янги қурилма яратилди. Нархи 195 минг сўм (ФОТО)

Ўзбекистонда ис газини аниқловчи янги қурилма яратилди. Нархи 195 минг сўм  (ФОТО)
Ушбу қурилмани Наманган вилоятида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.

Қурилманинг афзаллик жиҳатлар кўп. Мисол учун, у хонадоннинг махсус иситиш тизимига ўрнатилади. Агарда уйда бирор сабаб билан метан, пропан ва бошқа ис газлари чиқадиган бўлса, қурилма ишга тушиб, уни аниқлаб беради ҳамда сигнал чала бошлайди.

Яна бир фойдали томони шундаки, агарда хонадонда ис гази пайдо бўлган пайтда уйда ҳеч ким бўлмаса, қурилма газни тармоқдан автоматик равишда ўчиради. Қурилма электр энергияга уланган ҳолда ишлайди. Шу орқали у электр қувватини ўзида жамлайди. Бу эса қурилма электр энергияси тизимдан узилган ҳолларда ҳам 24 соат ишлаб туриш имконини беради.

Айни пайтда қарийб мингга яқин ана шундай қурилма ишлаб чиқарилган бўлиб, дастлаб 20 таси Тошкент шаҳар ИИББ объектларига ўрнатилган. Келгусида уни аҳоли хонадонларида ҳам фойдаланиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди. Қурилманинг ўртача нархи 195 минг сўм атрофида.

Ўзбекистонда ис газини аниқловчи янги қурилма яратилди. Нархи 195 минг сўм  (ФОТО)

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда ис газини аниқловчи янги қурилма яратилди. Нархи 195 минг сўм (ФОТО)