17 ёшли Жаҳонгир Маҳаммадкаримов БАА, Малайзия, Жанубий Корея, Россия ва Тошкентда жами 18 та олий ўқув юрти талабасига айланди. У Губкин номли Москва нефт ва газ институтининг Тошкентдаги филиалида ўқишни давом эттириш нияти эканини билдирган.
2018 йили яна бир ҳамюртимиз 14 та олий ўқув юрти талабасига айланганди. Демак, Жаҳонгир бу рекордни янгилади.