Қўқон университети: Грант ва контракт нархи ҳақида

Қўқон университети: Грант ва контракт нархи ҳақида
Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2019 йилдаги 683-сонли қарори билан Қўқон университети фаолияти йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Қуйида ушбу университет, ундаги контракт пули ва грантга кимлар қабул қилиниши ҳақида ёзамиз.

Университетга ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг иқтидорли ва ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида камида 10 нафар абитуриентлар грант асосида ўқишга қабул қилинади;

Барча бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг инглиз тили учун - миллий сертификат В2 ва C1 ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5 ва ундан юқори), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72 ва ундан юқори) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражаларига эга бўлган абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади;

Тест синовлари мажмуасига чет тили биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг инглиз тили учун - миллий сертификат B1 ёки International English Language Testing System (IELTS 4,5-5,0), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 42-71) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан кириш имтиҳонларисиз белгиланган максимал балл берилади;

Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ғолиблари тегишли таълим йўналишлари доирасида кириш имтиҳонларисиз грант асосида ўқишга қабул қилинади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бораётган маҳаллий ёки хорижий ОТМларида таҳсил олаётган талабаларга Қўқон университетига ўқишларини кўчириб давом эттириш ёки ўқишдан четлатилган талабалар учун ўқишга қайта тиклаш имконияти берилади.

Тўлов-контракт миқдорлари:

Иқтисодиёт – 18.411.520 сўм

Менежмент – 18.411.520 сўм

Молия – 18.411.520 сўм

Тадбиркорлик – 18.411.520 сўм

Меҳмонхона ва туризимни бошқариш – 18.411.520 сўм

(Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан (634880 сўм) 29 баробари).

Мактабгача таълим – 17.141.760 сўм

Бошланғич таълим – 17.141.760 сўм

Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили – 17.141.760 сўм

(Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан (634880 сўм) 27 баробари.)

Хорижий фуқаролар учун – 2500 АҚШ доллари.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Барно 23 октябр 2020 07:08
    1999 йилда техникумни битирганман олий таьлимга хужжат топширсам булади 2020-2021 укув йили учун
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Қўқон университети: Грант ва контракт нархи ҳақида