Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев мактабда дарс берди.
Ҳоким бугун, 4 сентябрь куни янги ўқув йили бошлангани муносабати билан Фарғона шаҳридаги 10-сонли мактабга борди. У ерда Ғаниев "Мустақиллик дарси"ни бошлаб берди ва биринчи синф ўқувчиларига Президент совғаларини топширди, дея хабар қилди ЎзА.