Аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган "Дамас"нинг сурати сайтимизда эълон қилиган эди. Унга озиқ-овқат маҳсулотлари ортилгани ҳамда ушбу автомашина Халқ қабулхонасига тегишли эканлигини кўриш мумкин.
Бугун ўша суратга изоҳ берилди.
Мазкур суратда Қорақалпоғистондаги Президент Халқ қабулхонаси қошидаги Давлат хизматлари марказининг автомашинаси тасвирга олинган.
Бу ҳолатда Марказ томонидан Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами арафасида ногирон ва кам таъминланган оилаларга мўлжалланган хайрия акцияси учун харид қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг бир қисмигина акс эттирилган. Акцияда бошқа давлат идоралари ҳам иштирок этган, дейилади изоҳда.