Қашқадарёлик меҳнат фахрийси талабалар учун стипендия таъсис этди

Қашқадарёлик меҳнат фахрийси талабалар учун стипендия таъсис этди
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида яшовчи 83 ёшли меҳнат фахрийси, тарих фанлари номзоди Мухтор бобо Шапсанов Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг физика факултети талабалари учун Мухтор Шапсанов номидаги стипендия таъсис этди.

Стипендия факультет кенгаши қарорига асосан юқори курсларда таҳсил олувчи 2 нафар аълочи талабага берилади.

Мухтор ота биринчи стипендияларни физика факультетининг учинчи ва тўртинчи босқичида таҳсил олувчи наманганлик ва бухоролик талабаларга 30 октябрь куни топширган.

“Стипендия бундан кейин ҳар ойнинг 8-санасида топширилади, – дейди Мухтор ота. – Насиб этса, 6 декабрь куни Тошкентга кетаяпман. 8 декабрь – Конституция байрами арафасида энг иқтидорли 2 нафар талабага стипендияни бериб қайтаман".

Мухтор Шапсанов номидаги стипендиянинг миқдори 600 минг сўмни ташкил қилади.

Мухтор Шапсанов 1969 йилдан собиқ Иттифоқнинг Ҳиндистондаги элчихонасида фаолият юритган. Бир неча марта мамлакат раҳбарлари билан Индира Ганди ўртасида таржимонлик қилган. Хизмат юзасидан бир муддат Покистонда яшаган. Малайзия, Япония, Қатар, Польша, Шри-Ланка, Германия, Бирлашган Араб Амирликлари сингари давлатларда бўлган. Кейинчалик тарих фанлари номзоди, доцент сифатида кўп йиллар ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)да дарс берган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Уктаи 21 ноябр 2018 08:04
    Мана биз кутган одамларнинг фидоийлиги албатта бу хил мукофотлар пул эмас бошка школа хам булиши мумкин
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Қашқадарёлик меҳнат фахрийси талабалар учун стипендия таъсис этди