Ўзбекистондаги энг ёш талаба давлат гранти асосида Қашқадарёда ўқишни бошлади.
Ойбек Ғуломов 2004 йилда Қашқадарёнинг Китоб туманида туғилган. Ойбек шу йили Қарши давлат университетининг биология факультетига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди. У жорий йил Китоб туманидаги 3-сонли академик лицейнинг табиий фанлар йўналишини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, бу йил абитуриентлар ичида энг ёши 14, энг кексаси эса 87 ёш бўлган.