Фарғоналик Эргаш ота Ҳаж сафарига бориш учун йиғиб қўйган пулини кўприк қуришга ишлатди. Бу ҳақда "Оғабек Собиров" исмли фойдаланувчи фейсбукда пост қолдирди.
“Шундай инсонлар борки, уларнинг тариқдай қилган ишини бутун дунёга ёяди, лекин Эргаш отанинг ҲАЖ сафари учун пул йиғиб юриб ва шу пул эвазига катта бир маҳаллага шинамгина КЎПРИК қуриб берганликлари ҳақида сиз биласизми? ?? Оллоҳ умрини зиёда қилсин”, деб ёзган Оғабек.