Бугун, 5 сентябр куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида янги ўқув йили бошлангани муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Унда академик, профессор, ўқитувчи, талабалар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида талабаликка қабул қилинганлар ўқиш ва илмий изланиш, ўз устида мукаммал ишлаб, институт ички тартиб-қоидаларига амал қилиш, профессор-ўқитувчилар ва бошқа талабаларни ҳурмат қилишга қасамёд қилди.