Ўқувчилар илтижоси: “Бизга автобус эмас, иссиқлик керак”

Ўқувчилар илтижоси: “Бизга автобус эмас, иссиқлик керак”
“Америкача” автобуслар эмас, аввало таълим муассасига иссиқлик зарур...

Таълим келажагимиз билан боғлиқ бўлган жиддий масала. Шу боис республикамизда мактабларнинг биносидан тортиб, ўқув қуроллари, энг сўнгги инвентарлар билан таъминлаш, халқаро тилларни ўргатишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, қиш мавсуми учун таёргарлик ишлари ҳам олиб борилиб, ўқувчилар иссиқ, шинам ва ёруғ хоналарда таълим олишяпти.

Фикримизнинг исботини кўриш, уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси томонидан Жиззах вилояти Бахмал тумани халқ таълими бўлимига қарашли 66-сонли умумтаълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилди. Муассасанинг ташқи кўриниши кўрган кўзни қувонтиради. 2 қаватли мактаб биносида 501 нафар ўқувчи илм олмоқда. Мактабда тажрибали педагоглар шогирдларига зарур билимларни белгиланган дарс жадвали асосида ўз вақтида бериб бормоқда. Бироқ, бу танганинг бир томони...

Мактабда қиш мавсумига тайёргарлик ишлари тўлиқ якунланмаган. Ягона иситиш тизими талабга жавоб бермайди. Мактаб директорининг таъкидлашича, “қоп-қоп кўмир” мавсумга шай. Лекин унинг сифатига келганда, кўмир фойдаланишга яроқсиз...
“Кўмирнинг усти ялтироқ, хона ичидаги ўқувчилар эса қалтироқ”. Ушбу даргоҳга болалар билим олгани келади, аммо совуқ хоналардаги дарслар уларнинг соғлиғига қандай таъсир ўтказади?

Бир сўз билан айтганда, уларга “америкача” автобуслар эмас, аввало таълим муассасига иссиқлик зарур.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўқувчилар илтижоси: “Бизга автобус эмас, иссиқлик керак”