Блогер Нозим Сафари телеграмдаги каналида "Миллий тикланиш" партияси аъзоларига блогерларни қоралашга буйруқ берилганини таҳмин қилиб пост қолдирди.
Миллий тикланиш партияси аъзоларига блогерларни қоралашга буйруқ берилиптимуш. Бу хақда партияга аъзо вакил хабар қилмоқда. Агар бу гап рост бўлса унда партия ҳеч нарсадан хулоса чиқармапти ва машмашани давом этиш ниятида.
Майли, қоралашсинчи бизни. Буни қандай амалга оширишларини кузатиш менга жуда қизиқ. Партиянинг ахборот хужумини, информацион кампанияни қандай олиб бориши қизиқ.
P. S. Бу вазиятда энг нотўғри йўл танланди. Эрта индин мен хақимда хар хил гапла чиқиб қолса хайрон қолманг. Попкорнни ғамлайверинг. Миллий партиямиз яхши томоша режалаштиряпти шекил. Агар расмдаги гаплар рост бўлса, деб қуйидаги срутни илова қилган блогер.