“Тошкент” телеканалида эфирга узатиладиган “Пойтахт йўлларида” теледастурида йўлни қоидани бузган ҳолда кесиб ўтаётган фуқарога жарима солинди.
Фуқарони ЙПХ ходими олдига чақириб суҳбатлашганда четда лавҳага олиб турган операторни кўргач, олдига келиб ичидаги ҳамма гапни “тўкиб солди”.
Дастлаб фуқаро йўл ўртасидда ўрнатилган панжаралар “бир тийинга” қиммат эканини айтиб, яқинда таниши шу сабабли ЙТҲга учраганини билдирди. Шундан сўнг йўлни кесиб ўтишга мўлжалланган йўл устидаги “мост” ҳам умуман нотўғри қурилганини айтди. Унга кўра ёши кекса аёллар ундан ўтишга қийналишини, ўрнатилган лифт эса фақат Президент келсагина ишлашини айтган.
Унга маъмурий баённома тузилиб бўлгач, у айтган фикрларнинг биронтаси эфирга узатилмаса қаерга мурожаат қилишини ўзи яхши билишини ҳам айтиб ўтган.