Сурхондарё вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Анваржон Орипов тўйига 167 меҳконни таклиф этиб, намунавиу тўй ўтказди.
«Энг яқин қариндошлар, кичик жамоа, келин-куёвнинг оила аъзолари иштирокида ихчам, дабдабадан холи ўтказилган висол оқшомида куёвнинг ота-онаси Ҳамид ака ва Муборак опанинг меҳмондўстлик, хушмуомалалик ҳислатлари намоён бўлди, орзу-ҳаваслари ушалди», — дейилади ҳокимлик ахборотида.
Тўй Термиз шаҳрида жорий йилнинг 7 сентябр санасида бўлиб ўтган.