Қўқонда Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик ишларига бағишланган йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Қўқон тарихи ва маданияти ҳақида фикр билдириб, «Қўқон ушшоғи» қўшиғи матнининг муаллифи кимлигини сўраган.
«Ушбу саволга жавоб бериб, ғазалдан тўрт мисра айтган одамга дастлаб 5 миллион сўм мукофот берилиши айтилди. Саволга жавоб топилавермагач, мукофот миқдори дастлаб 20 миллион, сўнгра 100 миллион сўмга оширилди», — дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Ниҳоят, Қўқон адабиёт музейи раҳбари Абдулатиф Турдиалиев ғазал муаллифи Юсуф Сарёмий эканлигини топиб, қўшиқ матнидан тўрт мисра айтиб берган.
Хабар беришларича, шундан сўнг вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Абдулатиф Турдиалиевни мукофот тариқасида Nexia автомобили билан тақдирлаган.