Контрактнинг 18 фоиз ошишига ўқитувчиларнинг ойлиги оширилиши ҳам сабаб бўлган. Вазирликнинг расмий ахбороти

Контрактнинг 18 фоиз ошишига ўқитувчиларнинг ойлиги оширилиши ҳам сабаб бўлган. Вазирликнинг расмий ахбороти
Олий таълим вазирлиги котракт нархининг 18 фоизга ошгани сабабларини тушинтириб берди.

Вазирликнинг маълум қилишича, янги ўқув йилида тўлов-контракт қиймати миқдорини 18 фоизга оширилишида (индексация қилишда) асосий омил сифатида, олий таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари (ўтган ўқув йилида 3 маротаба), коммунал хизматлар тарифлар ва бошқа сақлаш харажатлари ошгани ҳолда, олий таълим муассасалари харажатларини даромадларига нисбатан 74 фоизга ўсганлиги инобатга олинган.

Шу билан бирга, ёшларни олий таълим билан қамров кўрсаткичи 2017/2018 ўқув йилидаги 9 фоиздан жорий ўқув йилида 20 фоизга ортганлиги ёки талабалар контингентининг 126 минг нафарга кўпайганлиги олий таълим муассасаларида ўқитувчилар ва ўқув бинолари қувватларини яратиш бўйича қўшимча эҳтиёжга олиб келади, бу эса ўз навбатида қўшимча харажатларни талаб этади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, 2019/2020 ўқув йилидан тўлов-контракт миқдорларининг ўртача 18 фоизга оширилиши - бир талабани бир йиллик ўқитиш харажатларини қисман, яъни ўртача 68 фоизи қопламоқда холос (бунда - харажатларни қопланиши ўтган йилги даражада сақлаб қолинмоқда).

Олий таълим муассасаларини Давлат томонидан қўллаб қувватлаш мақсадида бугунги кунга қадар фаолияти тугатилаётган касб-ҳунар коллежлари ва лицейларнинг 77 251 ўринли ўқув бинолари, 3 000 ўринли талабалар турар жойлари қўшимча қувват сифатида олий таълим муассасаларига ўтказиб берилиб, қўшимча имконият яратилди.

Бугунги кунда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқув ва ижтимоий инфратузилмасини модернизация қилиш, замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва мебеллар билан жиҳозлаш, кутубхона фондини тўлдириш ва бошқа харажатларнинг 90 фоизидан ошиғи давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори билан тасдиқлаган олий таълим муассасалари моддий-техника базасини модернизация қилиш Дастури доирасида 2016-2018 йилларда республика олий таълим муассасаларининг 87 та бино ва иншоотларида қурилиш, реконстукция, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари учун Давлат бюджетидан жами 749,4 млрд.сўм маблағ йўналтирилган.

2019 йилда эса, мазкур мақсадлар учун Давлат бюджетидан 662,0 млрд.сўм маблағ ажратилди, бу ўз навбатида, 33 та олий таълим муассасасида яна 54 та янги объектни фойдаланишга топшириш имконини беради.

Шунингдек, мазкур йиллар мобайнида бюджет маблағлари ҳисобидан 32 та олий таълим муассасалари 31,7 млн. долларлик хорижда ишлаб чиқарилган замонавий 28 турдаги144 та ўқув лаборатория тўпламлари билан ҳамда 36 та олий таълим муассасалари 15,8 млрд. сўмлик 5087 та компьютерлар билан жиҳозланди, дейилади вазирлик тарқатган хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ilyosbek 10 сентябр 2019 12:53
    Талабаларнинг степендияси бир хил белгиланган булса, бу канча фойда келтиришини нега айтишмапди? Буни хам расмий маълумотга кушганда ишончли чикарди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Кеча, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Кеча, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Контрактнинг 18 фоиз ошишига ўқитувчиларнинг ойлиги оширилиши ҳам сабаб бўлган. Вазирликнинг расмий ахбороти