Ўзбекистонда хориждан олиб келинадиган автомобилларга давлат божини икки бараварга тушириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзавтосаноат” AK вакили Рустам Қодиров маълум қилган.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тайёрланган бўлиб, унга кўра мамлакатимизга импорт қилинаётган автомобилларга давлат божи ставкалари икки бараварга туширилиши режалаштирилмоқда.