Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Табиий газ ва электр энергияси тарифлари оширилиши шароитида иқтисодиётнинг базавий тармоқларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар қилди.
Унда журналистлар мамлакатимизда электр энергияси етиб бормаган ҳудудлар ва бу қанча фоизни ташкил этиши ҳақида савол берди.
“Ўзбекистон ҳудудида электр энергияси етиб бормаган жой йўқ, — деди “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бош мутахассиси Дилшод Юсуфалиев. — Ҳозирда республикамиз бўйлаб жойларда режали ўчиришлар умуман йўқ. Лекин авариявий ўчиришлар бор. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари мавжуд. Унга кўра, узоқ муддатли режали ўчириш бўладиган бўлса, истеъмолчилар маҳаллий ҳокимлик ёки қишлоқ фуқаролар йиғини вакиллари орқали белгиланган тартибда 3 кун олдин огоҳлантирилади”.