Яндекс.Узбекистан раҳбари Евгений Лукьянчиков Ўзбекистондаги интернет тезлиги билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилмоқда.
Унинг таъкидлашича компания сервисларини ривожлантириш учун Ўзбекистонда интернет нархи ва тезлиги тўсқинлик қилаяпти.
“Мисол учун, бизда видеолавҳа бор, лекин уни Ўзбекистонда юклаб ололмайсиз, сабаби бу учун катта трафик кетади, уни TAS-IX тизимига жойлаш эса жуда қийин иш” – дейди компания директори.