Ўзбекистонда энди 30 эмас балки 35 ёшга тўлганлар судья бўла олади

Ўзбекистонда энди 30 эмас балки 35 ёшга тўлганлар судья бўла олади
Судья бўлиш учун камида 35 ёш талаб этилади, дея хабар қилди "Ҳуқуқий ахборот" канали.

“Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан 10 дан ортиқ қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Судлар тўғрисидаги Қонунга киритилган ўзгаритишларга кўра, эндиликда судьялик учун 35 ёш бўлиш талаб этилади (илгари 30 ёш эди).

Шунингдек, судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган захирадаги номзодлар Судьялар олий мактабида ўртача ойлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда ўқиши белгиланди (илгари, ўртача ойлик иш ҳақи сақланган).

Қонун билан Халқ маслаҳатчиларининг ҳам ёши 35 ёш этиб белгиланди (илгари 30 ёш эди).

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда энди 30 эмас балки 35 ёшга тўлганлар судья бўла олади