Ректор: Ёшлар стипендияни эмас, балки ўқишни, билим олишни ўйлаши керак

Ректор: Ёшлар стипендияни эмас, балки ўқишни, билим олишни ўйлаши керак
Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов мамлакатимиз университетларида тақсимланган стипендия коррупцияга олиб келганини айтди. Бу ҳақда "Тўғри.уз" хабар қилди.

13 сентябрь куни ректор Шуҳрат Сирожиддинов тақсимланган стипендия талабаларни билим учун эмас, аксинча баҳо учун ўқишга ундади, ўз навбатида бу коррупцияга олиб келди деб таъкидлади.

Ректорнинг сўзларига кўра охирги йилларда аксарият талабалар варақдаги "беш" учун ўқишяпти. Мақсад – яхши стипендия олиш. Буни кетидан коррупция ўз-ўзидан келиб чиқяпти.

"Стипендияларни оптималлаштириш ва контракт тўлашнинг янги тизимини жорий қилиниши билан билимли ва иқтидорли талабалар ҳеч нарсани йўқотмайди, чунки университетнинг вазифаси ҳақиқатан ҳам аъло ва фаол талабаларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашдир. Хусусан, бундай талабалар учун стипендиянинг 50 фоизи миқдорида молиявий рағбатлантириш тизими жорий этилди", деб қўшимча қилди у.

Шунингдек, ректор ёшлар стипендияни эмас, балки ўқишни, билим олишни ўйлаши кераклигини қўшимча қилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. sherzod 17 сентябр 2019 05:43
    Agar stependiya optemallashtiriladigan bo'lsa, nega kontrakt miqdori oshishi kerak. 5 mln qilinsin! Hurmatli deputatla, xalq qiynaladiku bu holda. 11 mln davlaga to'lasa, hech qatta ishlamaydigan ota-ona Qanday qilib har oyi farzandiga yana 300-400 ming topib beradi. Bu masala absolutni qaytadan ko'rib chiqilishi kerak
  2. Abrorbek 15 сентябр 2019 13:57
    Tan olish kerak bilim birinchi órinda lekin och qoringa óqib bólmaydi shuni óylab xam kôringlar
  3. Temur 15 сентябр 2019 10:05
    Har narsani bir yaxshi va yomon tomoni bor bu qaror pul uchun o'qiydigan uchun yomon bilim uchun o'qiydiganlar uchun menimcha farqi yo'q .Gapimni isboti sifatida baho uchun o'qiydigan talabalarning ko'pchiligida tanish-bilishchilik yoki oilasidan kimdir o'sha oliygohda qanaqadar mansabda ishlaydi yoki o'qimay va xatto darsga kelmay "a'lo bahoga "o'qiydiganlar qancha xamma gap masalaga qaysi tomondan qarashda shunday emasmi?
  4. Abdulhamid 14 сентябр 2019 14:46
    Student pulni oyledida! Oqishni oyle desa pul kerak
  5. Yashnarjon 14 сентябр 2019 07:31
    Хафа булманг-ку хурматли Домла... Балки сиз укиган вактда бег бахони оламан деб харакат килмагандирсиз. Ундай десам сиз хам шу даражага етгунча оз мунча харакат килмагансиз. Нимага унда узингиз оддий укитувчи булиб ишлаб, билимингизни ортирмаяпсиз. Шунинг учун халкимизга хар хил ёлгонларни гапираверманг. Ман узим талаба булганман. Сиз хаетнинг энг олтин коидасини унутган куринасиз десам лавозимингиздан бундай эмас... Аввал иктисод кейин сиёсат дейдилар. Ман уз устозларимга айникса мактаб, лицейдаги устозларимдан умрбод минатдорман. Чунки улар хамиша окни - ок, корани корадан фарклашни ургантишган. Сиз коррупцияни йукотишни уйласангиз бахолаш тизимини марказийлаштириш, янги технология лари билан онлайн бахолашга утишга харакат килинг. Чунки компьютер дастури таниш билишни билмайди. Талаба имтихон топширадими, мархамат билими га яраша бахо. Шунда сиз айтган коррупция хам булмайди. Талаба хам билим олишга харакат килади....
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Кеча, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Кеча, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ректор: Ёшлар стипендияни эмас, балки ўқишни, билим олишни ўйлаши керак