Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасининг 150 нафар шифокори ва 150 нафар ҳамширалари туман мутасаддилари, кенг жамоатчилик олдида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилмоқда.
– Туманимиздаги шифокор ва ҳамширалар инсон саломатлигини асрашга, бу йўлда бор билимларини аямасликка қасамёд қилишди, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Олим Хўжамбердиев. – Бу уларнинг масъулиятини, фидойилигини оширишга хизмат қилади. Ўйлайманки, ҳар бир тиббиёт ходими ушбу қасамёдига содиқ қолади.