Зироатхон Мирзиёева Қўқонда Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова билан учрашди. Қўқонда Халқаро ҳунармандчилик фестивали 12 сентябрь куни ўз ишини бошлаган эди. 14 сентябрда эса фестивалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди . Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб , барчани фестивал билан қутлади. Хабар беришларича, тадбирда Президентнинг оила аъзолари ҳам қатнашган.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева тадбирдан олинган суратларни эълон қилди. «Онам — Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги ‘Нурли обод’ фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова билан», — дея суратлардан бирига изоҳ қолдирган.