Ижтимоий тармоқларда Пайариқдаги 97-сонли мактаб директори Каржавов А. томонидан имзолаган хат сурати тарқалди.
Мактаб директори 8 та грамматик хато қилинган хатга имзо чеккан. Хатда аввал ноҳақ ишдан бўшатилган Тарих фани ўқитувчисини ишга қайта тиклаш ҳақида ёзилган.
Фойдаланувчилар расм изоҳида кўплаб раҳбарлар ёзишни билмаслигини айтишган. Уларнинг айримлари эса амалдорлардан мажбурий диктант олиш керак деган таклифни ўртага ташлаган.