Ўзбекистонда Signal ва Wire мессенжерларини кўчириб олиш кескин ўсган. Нега?

Ўзбекистонда Signal ва Wire мессенжерларини кўчириб олиш кескин ўсган. Нега?
АҚШнинг Миллий хавфсизлик агентлиги собиқ ходими Эдуард Сноуден WhatsApp ва Telegramʼдан фойдаланиш хавфдан холи эмаслигини айтган. У “Агар сизда муқобил вариант бўлса, WhatsApp ёки Telegramʼдан фойдаланманг”, - деб айтиб, ҳар икки дастурдан кўра Signal ёки Wire мессенжерларидан фойдаланган маъқул эканлигини таъкидлаганди.

Буни қарангки, ушбу хабардан сўнг Ўзбекистонда Signal ва Wire мессенжерларини кўчириб олиш кескин кўпайган. Буни App Annie таҳлил сервиси маълумотларидан билиб олиш мумкин.

Хусусан, Signal бу борада 65, Wire эса 86-позицияга кўтарилган. Илгари бундай ўсиш кузатилмаган эди.

Маълумот учун, Signal 2014 йилда Мокси Марлинспайк ва у асос солган Open Whisper Systems (OWS) компанияси томонидан яратилган. Ушбу иловада OWS томонидан ишлаб чиқилган Signal Protocol муфассал шифрлаш алгоритмидан фойдаланилади. Бу алгоритм жуда машҳур бўлиб кетган ва бошқа мессенжерларга ҳам татбиқ этилган.

Унинг муаллифлари томонидан билдирилишича, хабарлар серверда эмас, балки юборувчининг қурилмасида шифрланади, шифрни очиш калити эса қабул қилиб олувчида бўлади. Шундай қилиб фақат уларгина маълумотларни ўқий олишади.

Wire эса Skypeʼнинг собиқ топ-менежерлари Жонатан Кристенсен, Янус Фриис, Приид Зильмар томонидан яратилган ва кучайтирилган ҳимояга эга мессенжерларнинг янги авлодидир. Ундаги шифрлаш тизимида ҳам OWS протоколи қўлланилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда Signal ва Wire мессенжерларини кўчириб олиш кескин ўсган. Нега?