Телеграм каналларида тўйда пулдан кўйлак кийган аёл сурати тарқатилди. Сурат Самарқанддаги тўйлардан бирида олингани айтилмоқда.
Расмда тўйга келган аёллардан бирининг эгнида пулдан тикилган кўйлак борлигини кўриш мумкин.
Ушбу расм остига қолдирилган шарҳларда Самарқанд тўйларида хозирда бу либос урфда экани айтилган.
Қадрли юртдошларимизни, айниқса самарқандликларни ёғингарчилик мавсуми бошланганидан огоҳлантирамиз. Бундай об-ҳавода эса тўйга ёмғирда ивиб тўкилиб тушмайдиган либос танлаган маъқул.