«У бизнинг миллат учун одат, орзу-ҳавас» – Тўйда пулдан «гулчамбар» таққан аёл асли қаерлик? (видео)

«У бизнинг миллат учун одат, орзу-ҳавас» – 	Тўйда пулдан «гулчамбар» таққан аёл асли қаерлик? (видео)
Кеча сайтимизда Самарқанддаги тўйларнинг бирида тўй соҳибасига пулдан кўйлак кийдиришгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолатни Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Зебинисо Раҳмонова ўрганди ва унга изоҳ берди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги “Жавоҳир” ресторанида ўтказилган мазкур тўй эгалари Жомбой туманидан бўлиб, улар лўли миллатига мансуб ва айни пайтда, Тошкент шаҳрида истиқомат қилади.

Тўй эгаларининг эса бундай ҳолатга жавоби қуйидагича: “Бу йиллар давом этиб келаётган анъанамиз. У бизнинг миллат учун одат, орзу-ҳавас. Қолаверса, қариндош-уруғлар тўй соҳибасига шу тартибда тўёна қилишади. Бироқ ижтимоий тармоқларда айтилганидек, пулдан кўйлак тикилмаган.”

Мазкур ҳолатга йўл қўйган, миллий валютамизга ҳурматсизлик муносабатида бўлган тўй эгаларига тушунтиришлар берилди ва бу каби эски одатлардан воз кечишга чақирилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Зико 22 сентябр 2019 08:43
    Аҳмоқлик
  2. Уктам 19 сентябр 2019 16:45
    Пулингиз шунча куп булса бева бечораларга таркатинг Шерабодда ака-укалар кийналиб юрибди ушаларга беринг.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «У бизнинг миллат учун одат, орзу-ҳавас» – Тўйда пулдан «гулчамбар» таққан аёл асли қаерлик? (видео)