Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.
Жорий йилнинг тўққиз ойида республика бўйича 108 та оналар ўлимини қайд этилганлиги, айниқса бу кўрсаткични Самарқанд (14 та) ва Сурхондарё вилоятларида (14 та) юқорилигича қолаётганлиги ачинарли холдир. Жорий йилнинг тўққиз ойида қарийиб 5 мингга яқин бир ёшгача болалар ўлими содир бўлган. Бу кўрсаткич Андижон (615 та), Наманган (539 та), Хоразм (340 та) вилоятларида юқорилигича қолмоқда, дейилади uzlidep.uz сайти тарқатган хабарда.