Ургутда шифохона ёпилганлиги сабабли чақалоқ кўчада дунёга келди (+ВИДЕО)

Ургутда шифохона ёпилганлиги сабабли чақалоқ кўчада дунёга келди (+ВИДЕО)
Ургутнинг овлоқ кўчаларида, тунги соат 02.00да чақалоқ дунёга келди, дея хабар қилди "Хабар.уз".

Манба сайтида Ургутда кўчада туғилган чақалоқ ҳақида ёзилган. Қуйида уни ҳавола этамиз.

Бу чақалоқнинг исми Жўрабек. У 2019 йилнинг 3 июнида Ургут туманидаги Бешбулоқ қишлоғида туғилган.

Жўрабек Ўзбекистондаги минглаб тенгдошларидан фарқли ўлароқ йўлда, кўчада туғилди. Чунки у яшаётган ҳудуддаги шифохона беш йил муқаддам ёпилиб кетди.

Жўрабек Ургутнинг овлоқ кўчаларида, тунги соат 02.00да туғилган.

Сифатли тиббиёт ва доя назоратисиз туғилган болаларда нобуд бўлиш ёки касалманд бўлиб қолиш ҳолати кўп учрайди. Айни вақтда шифохонасиз қолган ҳудудда юзлаб ҳомиладор аёллар бор.

Самарқанд вилояти, Ургут туманидаги «Ибн Сино» номли 3-сонли шифохона 60 минг аҳолига хизмат кўрсатар эди. Муассасадаги туғруқхона 20 ўрин, болалар бўлими эса 30 ўринга эга бўлган.

Гинекология ва терапия бўлимларида 40 дан ортиқ бемор бир вақтнинг ўзида даволаниши мумкин бўларди. Реанимация бўлими эса оғир ҳолатдаги беморларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш даражасида жиҳозланганди.

Шифохонага Жўробтепа, Қиёнли, Эшонработ, Бешкапа, Бекработ, Замбарак, Жозмон, Мирзақишлоқ, Вағашти, Сариқтепа, Камонгарон, Нисавот ва Ипакли қишлоқлари аҳолиси мурожаат қиларди. Энди улар 20 километр масофага қатнашга мажбур.

Ургут туман марказидаги шифохонага етиб боргунга қадар беморлар мана шу йўлдан юришга мажбур. 20 километр масофадаги йўл соғ одамни ҳам касал қиладиган даражада ўйдим-чуқурлардан иборат.
Беморларни гапирмаса ҳам бўлади.

Жўрабек энди 3 ойлик бўлди. У улғайиб, Ўзбекистонга, элига, юртига хизмат қиладиган, баркамол инсон бўлиб вояга етиши учун сифатли тиббиёт керак.

Аммо аҳвол шу таҳлит қолаверса, Жўрабек ҳам, у каби минглаб бошқа болалар ҳам турли муаммолар гирдобида улғайишга мажбур.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ургутда шифохона ёпилганлиги сабабли чақалоқ кўчада дунёга келди (+ВИДЕО)