Иқбол Мирзо тўйлар ҳақида: Ортиқча дабдаба қилиб камбағал одамларнинг иззат-нафсига тегмасликларини сўраяпмиз, холос

Иқбол Мирзо тўйлар ҳақида: Ортиқча дабдаба қилиб камбағал одамларнинг иззат-нафсига тегмасликларини сўраяпмиз, холос
Бугун, 20 сентябрь куни, Олий Мажлис Сенати биносида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг дастлабки мажлиси ўтказилди. Унда сенаторлар ва депутатлар томонидан қабул қилинган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори ижросини таъминлаш масалалари ўзаро муҳокама қилинди, дея хабар қилди "Кун.уз".

“Ушбу қўшма қарор қабул қилингандан кейин ижтимоий тармоқда жуда кўплаб муҳокамалар бўлди. Асосий кўтарилган масала бу фуқароларнинг Конституцияда белгиланган эркинлик ҳуқуқларини чеклаб қўймайдими, деган мунозаралардир. Бу чекловларни ёқтирмаган одамлар турли йўллар билан найранг қилишга ҳаракат қилишди. Юристларимиз бу фикрни кескин рад қилиб, бу ерда инсоннинг ҳеч қандай ҳуқуқлари бузилмаганлигини асослаб беришди. Биз одамларга тўйини тартибли ўтказишларини, ортиқча дабдаба қилиб камбағал одамларнинг иззат-нафсига тегмасликларини, бошқаларнинг тинчини бузмасликларини сўраяпмиз, холос. Уларни инсофга қайтармоқчимиз. Агар инсофга чақириш Конституцияга зид келса, буни алоҳида кўриб чиқиш керак.

Муҳокамаларга сабаб бўлган иккинчи масала - тўйларга ички ишлар ходимлари аралашуви. Мақсад тўй ҳақида ички ишлар бошқармаларини хабардор қилиб қўйишдир. Уларнинг вазифаси тўй кортежлари ҳаракатланаётганда хавфсизликни таъминлаш, тўйхоналарда тартибни сақлаш ҳисобланади. Одамлар ички ишлар ходими тўйхоналарга кириб меҳмонларни санайдими, деган фикрга боришяпти. Ундай эмаслигини тўғри тушунтиришимиз керак.

Иқбол Мирзонинг таъкидлашича, сенатор ва депутатларнинг ушбу қарори халқ учун жуда зарур эди. Баъзи одамлар бошқа муҳим ва ҳал қилиниши зарур бўлган масалалар ҳам бор, қонун чиқарувчилар бекорчими, деб иддао қилишди. Аслида, бу муаммо анча йиллардан бери халқни эзиб келяпти ва у тартибга солинишга муҳтож.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Улугбек Хикматов 21 сентябр 2019 00:20
    Майли туйлар ихчамлаштириш тарофдоримиз Аммо тадбиркор томонидан ииб га туй булаетган. Хакида хабардор килиш тадбиркорлик хукукни чеклаш булиб хисобланади. Махаллаларда туйларни ихчамлаштириш тугрисида таргибот олиб бориш керак. Жаноб Икбол Мирзо нимага халкни табакага ажратади Ким ваколат берди. Одамларни инсофга чакиришни билмаса ваколат беришсин оддий килиб халкга етказишни ургатамиз.
  2. Гавхар 21 сентябр 2019 00:00
    Ассалому Алейкум мени учта етим болаларим бор 20 йилдан бери дам омасдан бозорда ишлиман бойлар кандай туй киса мензам мажбурман шундай туй килишга болаларим уксинмасин дадамиз юк деб.Мен учун бу карор ката Бахт йикган пулимга болаларини укитаман Рахмат сизларга енди манхам болаларим Хам бахтли бнкаму кус яшаймиз Рахмат. Факат катик туриб жарима солиб шу Хайрли ишни охириша етгизинглар илтимос дадамизни арвохи шод булсин Омин куп рахмат
  3. Хамид Нукус 20 сентябр 2019 19:52
    факат тартибли туйларни утказиш буйича профилактика ишларин кучайтириш лозим....
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Иқбол Мирзо тўйлар ҳақида: Ортиқча дабдаба қилиб камбағал одамларнинг иззат-нафсига тегмасликларини сўраяпмиз, холос