Green Card шартларига ўзгартириш киритилди

Green Card шартларига ўзгартириш киритилди
2021 йил учун Green Card лотерея дастури 2019 йил 2 октябрь куни бошланиб, 5 ноябрь куни тугайди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти маълум қилди.

Бу галги Green Card дастурига янги талаблар киритилгани ариза берувчилар сони кескин камайишига олиб келиши мумкин. Хусусан, энди талабгорлар ўрта мактабни битирган бўлиши ёки сўнгги 5 йилда камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши шарт этиб белгиланган.

Бундан ташқари, international travel passport — халқаро саёҳат паспорти рақамини киритиш талаби ҳам қўшилган. Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ ҳолатда бу хорижга чиқиш паспорти ("қизил паспорт") тушунилади.

Ижтимоий тармоқларда ёзишларича, лотерея 2021 йил учун ўйналяпти — бу вақтга бориб Ўзбекистонда «яшил паспорт»га ёпиштириш учун берилган хорижга чиқиш рухсатнома-стикерларининг энг сўнггисининг ҳам муддати тугаб бўлган бўлади.

Тасодифий компьютер дастури 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 30 сентябрга қадар лотерея ғолибларини аниқлайди. Қуйидаги давлатлар бу йилги регистрацияда қатнаша олмайди:

Бангладеш, Бразилия, Канада, Хитой, Колумбия, Доминикан Республикаси, Салвадор, Гватемала, Гаити, Ҳиндистон, Ямайка, Мексика, Нигерия, Покистон, Филиппин, Жанубий Корея, Буюк Британия ва унга тегишли ҳудудлар (Шимолий Ирландиядан ташқари) ҳамда Вьетнам.

АҚШ фуқаролик ва иммиграция хизмати сайтида Green Card билан боғлиқ махсус саҳифа бўлиб, унда ушбу лотереяда иштирок этиш, унинг ҳужжатларини тўлдириш билан боғлиқ барча саволларга тўлиқ ва батафсил жавоб олиш мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Дилшода 5 ноябр 2019 09:34
    Мани фикримча Туркияда йурган йуртдошларимиз Россияда йурган йуртдошларимизни хам амерекага бориш истаклари бор.Шуни инобатга олган холда яшил паспорт билан хам уйналса яхши булар еди.
  2. Sanjarbek 23 сентябр 2019 04:41
    Sabr qilsak xamasi yaxwi boladi
  3. M.Yu. 21 сентябр 2019 16:05
    Yana pul ishlashmi? Oʻzbekistonda qachon erkinlik boʻlarkan. Green kard oʻyniman dib, pasport yangilashga yugurishmi? Bir tomondan toʻgʻri AQSh uchun, ammo biometrik pasport ga majburiy oʻtkizvotganda Jahon standarti yoki qizil pasporti qayerda edi? Oʻtgan zamon qaytib kelganday , Yaqinda havogayam pul toʻlab qoʻy diyishsa kerek, Mana nma uchun hamma Green kardga chopadi, Ajrashayotganlachi? Ular oʻynay olmaydimi? Ular ham bu yerda,ham boshqa joyda hayotini boshqatdan boshlash imkoni yoʻqdek, eh oʻzbegim,oʻzbegimjon ,vatanjonim....... Hujjatsiz ishlayotganlarchi? U bechoralar nma qilsin. Na bu yerda oʻz nomiga uy ola oladi na kredit, kamiga chetgayam chiqa olmaydi, bechoragina oʻzbegim.... Mayli shuncha chidagan, bu yogʻigayam jidab yashuradi oʻzbegim.Olloh beraridan qismasin. AQSh elchihonasiniyam oʻzbeklashtirishvolishganmi diyman. Nma boʻlsa otkaz bosuvirishadi.
  4. махмуджон 21 сентябр 2019 10:41
    тугри килган
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Green Card шартларига ўзгартириш киритилди