Навоийда “Тинчлик учун” халқаро хайрия акцияси кўтаринки руҳда ўтказилмоқда

Навоийда “Тинчлик учун” халқаро хайрия акцияси кўтаринки руҳда ўтказилмоқда
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши ҳамда шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Навоий шаҳар “Ёшлар маркази”да “Эзгуликка ҳиссангни қўш!” шиори остида “Тинчлик учун” халқаро хайрия акцияси ташкил этилди.

Ушбу акциянинг ташкил этилишидан асосий мақсад Афғонистон Ислом Республикасида яшовчи ота-она қарамоғисиз қолган, оғир шароитларда яшаётган этник ўзбеклар ёшларининг муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Акцияда Навоий шаҳри Мудофаа вазирлигига қарашли сафарбарлик чақирув резерви батальонининг 400 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилари, умумтаълим мактабларининг бошланғич ташкилот етакчилари ҳамда ўқувчилари иштирок этди. Шунингдек, акция доирасида китоблар кўргазмаси, концерт дастури ташкил этилди.

Хайрия акцияси натижасида кўнгиллилар томонидан 60 дона лотин графикасидаги ўзбек тилидаги бадиий адабиёт намуналари, ўқув дарсликлари ва 40 дона ўқув қуроллари ҳадя қилинди.

– Бугунги ўтказилган хайрия акциямиз кўтаринки руҳда ташкил этилди. Ҳарбий хизматчиларимиз ва ёшларимизнинг акцияда ихтиёрий равишда бадиий адабиётлар ҳамда ўқув қуролларини тақдим этишгани барчамизни қувонтирди. Бундан кўриниб турибдики, вилоятимиз ёшлари қўшни давлат Афғонистон ёшларини ҳамиша қўллаб-қувватлайди ва уларнинг чеҳраларига табассум ҳадя этишда ўзларининг беминнат ҳиссасини қўшади. Чунки, қай юртда яшамайлик, биз бир авлод фарзандларимиз, – дейди Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ходими Феруза Бақоева.
Акция доирасида келиб тушган барча мулклар Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Бош консулхонаси ёрдамида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти орқали Афғонистон Ислом Республикасига жўнатилади.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилаётган “Тинчлик учун” халқаро хайрия акцияси Республикамизнинг барча вилоятларида давом этмоқда.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси

ахборот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Навоийда “Тинчлик учун” халқаро хайрия акцияси кўтаринки руҳда ўтказилмоқда