Ижтимоий тармоқларда тадбиркор Салим Абдувалиев Киргизбаевичнинг сирли салтанатига сафар уюштирилгани тасвирланган видео тарқалди.
Саройга кираверишда катта тенис кортини кўриш мумкин. Уйнинг ичкариси нақшинкор қилиб безатилган. У ерда ўзига хос кутубхона ҳам, турли хил эсдалик совғаларни ҳам кўриш мумкин.
Маълумот учун, Салимбой эркин кураш билан шуғулланувчи спорт мактабидан етишиб чиққан авторитет. У бизнес оламида танилган одам.
Унинг барча костюм шимлари, оёқ кийимлари, уйи, қароргоҳи ва дачасидаги барча мебеллари таниқли ғарб дизайнерлари томонидан буюртма асосида тайёрланган ва ўзининг махсус герби туширилган.
Шу билан бирга, у 20 йилдан бери Миллий олимпия қўмитасида юқори лавозимдаги давлат амалдори. Спорт курашлари ассоциацияси раҳбари. Юнон-рум ва эркин кураши йўналишида беш карра Ўзбекистон чемпиони бўлган собиқ спортчи ҳам, дейди "togri.uz".