Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Жавдат ва Умида Мамадиевлар оиласи 7 йилдан буён фарзанд кутаётган эди. Сабрнинг меваси сифатида бир эмас, 3 нафар фарзанд, яъни бир ўғил ва икки қизалоқ ота-она бағрини тўлдирди. Умида Мамадиева Республика Перенатал марказида режали равишда туғруққа тайёрланди. Тўлиқ таркибдаги гуруҳ иш олиб борди. Ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши. Она болалар парвариши билан машғул.
Айни пайтда чақалоқлар ҳам, оналар ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорати остида бўлиб, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда, дея хабар қилди ССВ матбуот хизмати.