Ижтимоий тармоқларда "Адолат" партияси томонидан ташкил этилган концерт дастурнинг видеолавҳаси тарқалди. Унга ижтимоий тармоқдаги синчков фойдаланувчилар алоҳида эътибор қаратишди. Хусусан фейсбукдаги "Халқ билан мулоқот" гуруҳида қуйидагича пост қолдирилди.
"Адолатдан адолатни ким олиб қўймоқчи? Қўшиқ матнини тингланг... сал ғалатимасми?
Куни кеча "Адолат" СДП томонидан Адолат сайли ўтказилибди. Бугун “Facebook” саҳфаларида ўша сайлда янграган қўшиқлардан бири тарқалибди. Қўшиқда шундай нақорат бор - "Ҳеч кимга бермаймиз сени - Адолат" бу сатрларни эшитиб, “Ҳеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон” номли машхур қўшиқ ўзгартирилиб, “муаллифлик ҳуқуқи” – Қонун - Адолат бузилганлигига эътибор қаратмоқчи эмасман.
Бошқа бир жиҳат яъни, агар қўшиқда “Адолат” сўзи жамиятдаги – ҳақиқат – одиллик – адлия каби тушунчаларга синоним сифатида ишлатилган бўлса, бу ҳолатда уни “ҳеч кимга бермаслик эмас” балки, барчага улашиши мақсадга мувофиқ.
Агарда қўшиқдаги “адолат”сўзи “Адолат” СДПга нисбатан тадбиқ этилаётган бўлса, унда масала жиддий. Кимдир Адолат СДПни олиб қўймоқчи ёки қайсидир партия уни ўзига қўшиб олмоқчи бўлса керак...! Ҳар ҳолда шу икки маънодан бири келиб чиқади... Айтмоқчиманки, адолат-ҳақиқатни барчага улашнг, Адолат СДПни эса, қаттиқ муҳофаза қилманг аъзолари кўпайсин..!" - дея пост қолдирган.
Эътиборли жиҳати, постга илова қилинган видеолавҳа партиянинг фейсбукдаги расмий саҳифасидан ўчириб юборилган, лекин бизга айнан ўша тадбирнинг видеолавҳаси келиб тушди. Қуйида уни ҳавола этамиз.