Партия лойиҳаси доирасида 26 нафар қоракалпоғистонлик ёшлар таълимни олий ўқув юртларида давом эттиришади

Партия лойиҳаси доирасида 26 нафар қоракалпоғистонлик ёшлар таълимни олий ўқув юртларида давом эттиришади
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ташаббуси билан ўтказилаётган қатор лойиҳалар бугун жуда кўплаб ёшларни ўз атрофига жамлаб иқтидор ва қобилиятларини намоён этишларида, касб-ҳунар ҳамда билим эгаллашларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Партиянинг Қоракалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан ташкил этилган «Хизмат – беминнат» лойихаси доирасида жорий йилнинг бошидан 40 та ўқув-курслари ташкил этилиб, ушбу курсларда 224 та ёшлар беминнат билим олдилар ва олмоқдалар.

Лойиҳа доирасида таълим олган 26 нафар ўқувчи олий таълим муассасаларига ўқишга киришга муваффақ бўлди. Элликқалъа туманидан 4 та ўқувчи шартнома асосида, Қораўзак туманидан 4 та ўкувчи - 1 та грант 3 та шартнома асосида, Қўнғирот туманидан 2 та шартнома, Тахтакўпир туманидан 1 шартнома ва Амударё туманидан 2 грант ва 12 шартнома асосида ўқишга қабул қилинди.

- Мен партия Амударё туман кенгаши томонидан лойиҳа доирасида ташкил қилинган ўқув курсида ўз билимларимни мустаҳкамлаб, мана бугунги кунда талаба бўлдим, - дейди Елмуратова Зухра. Албатта бунинг учун менга катта ёрдам берган устозларим ва партия вакилларига ўз миннатдорчилимни билдираман.

Лойиҳа давом этмоқда. Зеро, ёшларни ҳар томонлома қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг устувор вазифаларидан биридир, дейилади партия матбуот хизмати хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
8-11-2024, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
8-11-2024, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
8-11-2024, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Партия лойиҳаси доирасида 26 нафар қоракалпоғистонлик ёшлар таълимни олий ўқув юртларида давом эттиришади