Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов қўрғонтепалик аёлга автомашина совға қилди.
Маълум бўлишича ҳоким Қўрғонтепа тумани Навоий массиви, Бобур МФЙ ўрамида жойлашган “Келажак садоқати” фермер хўжалигига бориб теримчилар билан учрашган. У ерда теримчиларига эсдалик совғалари улашилиб, энг фаол теримчилар учун кир ювиш машинаси, музлатгич ва дазмол, энг фаол теримчи деб топилган Ирода Каримовага эса вилоят ҳокимининг "Ravon" Nexia-3 русумли автомашинаси топширилган.
Маълумот учун Ирода Каримова Дардоқтепа МФЙ Беруний кўчасида истиқомат қилади. Пахта мавсуми бошидан ўз турмуш ўртоғи билан 4 кун ичида давлатга 2.5 тонна оқ-олтин териб топширган.