O‘zLiDeP вакили суперконтракт масаласида “Миллий тикланиш” ДП нега жимлигини сўроққа тутди

O‘zLiDeP вакили суперконтракт масаласида “Миллий тикланиш” ДП нега жимлигини сўроққа тутди
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси котибият мудири, Экспертлар гуруҳи раҳбари Нуриддин Муродов таълим масаласидаги жимжимадор чиқишлари билан туну кун бонг ураётган, ўзларини таълим-тарбия масалаларининг “жонкуяри” қилиб кўрсатишга зўр бериб уринаётган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” ДП супер-контрактлар масаласида нега сукут сақлаётганини танқид қилди.

"Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги супер-контрактлар ҳақида қўшимча расмий маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра 2019/2020 ўқув йили 4 баллгача етмаганлар супер-контрактни қуйидаги миқдорда тўлашармиш.

Жумладан, 1 баллгача етмаган абитуриентлар учун - 1,5;1.1 баллдан 2 баллгача - 2,0 баробар; 2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун - 2,5 баробар, 3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун - 3,0 баробар баробар белгиланди. Кириш баллига 4 баллдан ортиқ етмаган, лекин 56,7 дан кўп балл тўплаган абитуриентлар учун супер-контракт миқдорлари 10 ва 15 баробар юриспруденция йўналишида эса — 25 баробар, яъни 229 млн. 184 минг сўм. Тиббиёт йўналишиники — 20 баробар, яъни 170 млн. 649 минг сўмни ташкил этмоқда.

Ҳақли савол туғилади. Айни пайтда мамлакатимизда энг кам ойлик иш ҳақи 223 000 сўм бўлгани, ўртача ойлик иш ҳақи 2019 йил январь –июнь ойларида 2,092 миллион сўмни ташкил этиб турган бир пайтда супер-контракт миқдорининг бундай юқори даражада ҳисобланиши қайси мезонларга тўғри келади ёки қайси мантиққа таянган ҳолда бундай қарорга келинди?

Нега вазирлик аҳолининг бу борадаги фикрларини инобатга олмади? Хўп, аҳолининг талаби қизиқтирмас экан, нега сиёсий партиялар ва депутатлар билан ушбу масала муҳокама қилинмади, уларнинг таклифлари олинмади.

Бу борада йил давомида ЎзЛиДеП аъзолари – қуйи палата депутатлари - Абдурашид Абдуқодиров, Расул Кушербаевларнинг эътироз ва баёнотлари эътиборсиз қолдирилди.
Бу ҳам майли. Айни таълим масаласидаги жимжимадор чиқишлари билан туну кун бонг ураётган, ўзларини таълим – тарбия масалаларининг “жонкуяри” қилиб кўрсатишга зўр бериб уринаётган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” ДП нега сукут сақламоқда?

Бугун ушбу сиёсий партия бу борада фақат чиройли чиқишлар-у, баёнотлар билан чекланмасдан, аслида мана шундай жамият ва унинг келажаги бўлмиш ёшлар тақдирига бевосита таъсир қиладиган масалаларда нега қатъий позициясини кўрсатмасдан, жим туришни маъқул кўрмоқда?

Фикримизча, улар биринчилардан бўлиб бу масалага холис фикр билдиришлари ва аниқ позицияларини намойиш этишлари керак эди! Лекин, улар бу оғриқли масалада сукут сақлаш йўлини танлашди. Балки, уларнинг наздида бу тўғридир.

Шу ўринда асосий масалага ўтсак.

ЎзЛиДеП Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан қуйидагиларга изоҳ сўрайди.

Биринчидан, табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари қайси бир мезон асосида ишлаб чиқилган?

Иккинчидан, табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорларини белгилашга амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, вазирликда ваколат борми?

Учинчидан, ўқув йилининг биринчи ярми учун камида 50 фоиз контракт тўлови жорий йилнинг 1 ноябрига белгиланган бўлсада, тўлов- контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 15 октябри этиб белгиланиши мантиқан тўғрими?

Нафақат ЎзЛиДеПни балки, бутун халқимиз, айниқса ёшларни юқоридаги саволлар қийнаяпти десак хато бўлмайди. Шу маънода вазирлик ушбу масалаларга қисқа фурсатда изоҳ берилади. Ўзбекистон МТДП эса, қуруқ баёнотлардан амалий ишларга ўтиб, бугуннинг долзарб мавзуси бўлган супер-контракт деган масалага ўз муносабатини, позициясини билдиришига фақатгина умид қилишдан бошқа чорамиз йўқ. Агар партия шундан кейин ҳам “жим” туришни афзал билса, буни ҳам “тўғри” тушунамиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан эса бу масалада аниқ жавоб кутамиз."

Нуриддин МУРОДОВ,

O‘zLiDeP СКИҚ котибият мудири,

Экспертлар гуруҳи раҳбари

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » O‘zLiDeP вакили суперконтракт масаласида “Миллий тикланиш” ДП нега жимлигини сўроққа тутди